ЕврАзЭС қандай ташкил этилган эди - видео

ЕврАзЭСга аввалига бешта мамлакат – Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо бўлган.
Sputnik
2000 йил 10 октябрь куни Остонада Евросиё иқтисодий ҳамжамиятини (ЕврАзЭС) ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.
ЕврАзЭСга аввалига бешта мамлакат – Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо бўлган. 2006 йил январида ташкилотга Ўзбекистон қўшилган (2008 йил октябрида аъзолигини тўхтатган).
Украина, Молдова ва Арманистон кузатувчи давлат бўлган.
2003 йилда Евросиё иқтисодий ҳамжамияти бмТ Бош Ассамлбеясида кузатувчи мақомини олди. 2006 йил 16 август куни Сочида ЕврАзЭСга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувида ЕврАзЭС ва ЕИК доирасида уч давлат (Беларусь, Қозоғистон, Россия) Божхона иттифоқини ташкил этиш қарори қабул қилинди.
2014 йил 10 октябрь куни Минскда ЕврАзЭС 2015 йил 1 январдан фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Унинг ўрнига Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкил этилди.