Тошкентда иссиқлик таъминоти масалалари бўйича мурожаатлар учун Call-марказ ишга туширилди

Таъкидланишича, октябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида “Veolia Energy Tashkent” туман бошқармаларига телефон қўнғироқлари учун ягона рақам ишламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. “Veolia Energy Tashkent” компанияси 1347 қисқа рақамига эга алоқа марказини (Call-марказ) ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, октябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида “Veolia Energy Tashkent” туман бошқармаларига телефон қўнғироқлари учун ягона рақам ишламоқда.
Истеъмолчилар туман бўлимига қуйидагилар учун қўнғироқ қилишлари мумкин:
иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича маслаҳат олиш;
истеъмолчи балансини билиш;
иссиқлик тармоқларидаги муаммолар ҳақида хабар бериш;
иш вақтидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш;
ҳисоблагичларни давлат текширувидан ўтказиш муддатлари ҳақида маълумот олиш;
иссиқлик энергияси ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини узатиш;
иссиқ сув узилишлари ҳақида маълумот олиш.
Қайд этилишича, Call-марказ иши яхшилангани сари таклиф этилаётган хизматлар рўйхати кенгаяди.