ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. 5 октябрь куни TikTok PTE LTD (Cингапур) Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан маълум бўлди.
Энди хизматлар учун тўлов 12 фоиз ҚҚСни ўз ичига олади.
2021 йил июль ойида “Ўзкомназорат” "Twitter", "TikTok", "ВКонтакте", "WeChat" ва "Skype"ни мамлакатнинг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунини бузганликда айблаб, улар фаолиятини чеклаган эди. Чунки янги қонунга кўра, ижтимоий тармоқлар ва интернет-компаниялар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ичида жойлашган серверларда қайта ишлашга мажбур.
Ўша йили 1 августдан бошлаб "TikTok"дан ташқари бошқа ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилган эди.