Қонунчилик палатаси спикери Туркия президенти билан учрашди

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масаласига ҳам урғу берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида ривожланиб бораётгани, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масаласига ҳам урғу берилди.