ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Жорий йил 1-5 октябрь кунлари Ар-Риёз шаҳрида Халқаро почта иттифоқининг (ХПИ) навбатдан ташқари IV Конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Жамшид Эгамбердиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонасидан маълум қилинишича, мазкур Конгресс давомида тарихий "Яшил пакет" тўғрисидаги келишувга эришилди. Жумладан, мазкур жабҳа учун ихтиёрий иқлим ўзгариши мақсадлари, шунингдек, почта алоқаси соҳаси билан ўзаро боғланиш йўналишини белгилаб берувчи почта молия хизматларини модернизация қилиш режаси ҳам тасдиқланди.
Конгресс қатнашчилари Ўзбекистонда почта алоқаси соҳасида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайиб бораётгани, почта алоқаси хизматлари ва қўшимча хизматлар кўрсатиш учун тармоқлар ва воситаларни эркинлаштириш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилаётгани, почта алоқаси сифати ва ишончлилигини ошириш учун ахборот технологияларидан қўлланилаётганлиги, бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда паст нархлардаги хизматларнинг янги турлари жорий этилаётганлиги билан яқиндан таништирилди.
Узбекистан объявлен Лидером мировой почтовой отрасли-2023
© ИА "Дунё"
Мазкур ислоҳотлар ҳисобга олингани боис Конгресс доирасида Ўзбекистон 2023 йилда "Жаҳон почта соҳасида етакчи" деб эълон қилинди ва "Ёрқин юлдуз" халқаро мукофоти билан тақдирланди.