Доллар тушишда давом этмоқда — 10 октябрда амалда бўладиган валюталар курси

Сўм хорижий валюталарга нисбатан мустаҳкамланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 9,76 сўмга арзонлашди ва 12 180,05 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 34,66 сўмга қадрсизланди ва 12 829,24 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,74 сўмга арзонлашиб, 120,76 сўмни ташкил қилди.