ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Таъкидланишича, Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз берган зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик сайтида баёнот эълон қилинди.
Таъкидланишича, Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.
“Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир”, - дейилади баёнотда.
Кеча Афғонистон ғарбида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.