Тарихдаги энг яхши натижа: Ўзбекистон Осиё ўйинларида 5-ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик атлетлар бу галги мусобақада 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль қўлга киритиб, 45 мамлакат орасида фахрли 5-ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонлик атлетлар бу галги мусобақада 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль қўлга киритиб, 45 мамлакат орасида фахрли 5-ўринни эгаллади.
Бу Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари тарихида медаллар сифати ва сони бўйича энг яхши натижаси бўлди.
Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.
Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29-ўринни эгаллади.
Якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди. Бугун ўйинларнинг ёпилиш маросимлари ташкил этилади.