Исроил-Фаластин можароси

Исроил расман уруш ҳолатига кирганини эълон қилди

Охирги маълумотларга кўра, Исроилнинг 500 дан ортиқ тинч аҳолиси ҳалок бўлган, 2048 киши яраланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Асосий қонуннинг “40-банди”ни киритишни маъқуллади, бу расман уруш эълон қилинишини англатади, дейилади идора хабарида.
Шанба куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Армия матбуот хизмати республика бўйлаб уч мингдан ортиқ ракета учирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС жангарилари ракета ҳужумларидан сўнг Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб борди. Охирги маълумотларга кўра, Исроилнинг 500 дан ортиқ тинч аҳолиси ҳалок бўлган, 2048 киши яраланган.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Ал-Ақса тўфони” деб номланган операция ўтказаётганини маълум қилди. Улар 35 нафар ҳарбий хизматчи ва кўчманчиларни асирга олгани айтилади.
Исроил мудофаа армияси бунга жавобан “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху халққа қилган мурожаатида республика уруш ҳолатида эканини айтиб, захираларни кенг миқёсда сафарбар қилишга буйруқ берганини айтди. Ҳарбийлар аҳоли пунктларини тозаламоқда.
Исроил авиацияси Ғазо секторидаги нишонларга зарба бера бошлади. У ерда, ўз навбатида, бу ҳужумларда 232 киши ҳалок бўлгани ва деярли 1,7 минг киши жароҳатлангани даъво қилинмоқда.