Ханчжоу-2022: Севинч Раҳимова Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди

Каратэ WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова делегация учун олтин медални келтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Хитойда ўтаётган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Севинч Раҳимова олтин медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олиимпия қўмитаси.
Каратэ WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова делегация учун олтин медални келтирди.
Севинч Раҳимова Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди
-55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчи финалда Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.