ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия муқобил йўлаги бўйлаб юк ташишни ташкил этилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Транспорт вазири Илхом Махкамов Россия транспорт вазири Виталий Савелев билан икки томонлама учрашув ўтказди.Учрашувда транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Ўзбекистон ва Россия автомобиль ва темир йўл орқали юк ташувлари ҳажмини оширмоқчи
© Министерства транспорта
Томонлар автомобиль ва темир йўл транспорти орқали юк ташувлари ҳажмини ошириш, халқаро транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантиришга келишиб олишди.
Ўзбекистон ва Россия автомобиль ва темир йўл орқали юк ташувлари ҳажмини оширмоқчи
© Министерства транспорта
"Икки мамлакат ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия муқобил йўлаги бўйлаб юк ташишни ташкил этиш, транспорт соҳасини рақамлаштириш ва ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олишди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошкент – Москва шартномавий йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш бўйича янги келишувга эришилди.