Йил якунида товар айирбошлаш ҳажми 12 млрд бўлади — Мирзиёев

Кремлда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Йил якунида товар айирбошлаш ҳажми 12 млрд бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилди.
Москвада Кремлда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти нутқ сўзлади.
Қайд этилишича, мамлакатлар ўртасида ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 26 фоизга ўсди. Жорий йилнинг 7 ойида ўсиш аллақачон 14,4 фоизни ташкил этмоқда.
"Йил якунида товар айирбошлаш ҳажми 12 млрд бўлади. Ўртача ҳар олти ойда биз 20% га ўсамиз. Шу суръат билан 2-3 йил ичида 20 миллиардга етамиз. Бу натижа реал", — деди Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди — видео