ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Рихсилий кўчаси вақтинча ёпилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 7 октябрь соат 09:00 дан 12 октябрь 17:00 гача Олмазор тумани Рихсилий кўчасининг Янги Қорақамиш кўчаси билан кесишмасидан ва Бинкат кўчасигача бўлган қисмида таъминот қувурлари таъмирланади.
Улица Рихсилий будет временно закрыта
© Хокимият города Ташкента
“Шу сабабли, йўлнинг бир томони транспорт ҳаракати учун ёпилади, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.