ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 3 туп ўсиб турган чинор кесилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Туманнинг "Файзобод" МФЙ ҳудудида бу дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 148 миллион 793 минг 500 сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.