ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Москвада Кремлда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин иштирокидаги музокаралар бошланди.
Учрашув бошида Путин Мирзиёевга икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдаги шахсан иштироки учун миннатдорчилик билдирди.
"Муносабатларимиз жуда муваффақиятли ривожланмоқда. Биз иттифоқчилар сифатидаги муносабатларимизнинг юксак даражаси ва хусусиятини тасдиқлаймиз. Биз шу йўналишда ҳаракат қиляпмиз", - деди Россия президенти.
Владимир Путин, шунингдек Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 3000 та корхоналар ташкил этилганини қайд этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия билан савдо-сотиқ йилига ўртача 20% дан ўсиб бораётганини қайд этди.
"Йил якунига кўра, Ўзбекистон ва Россия савдо-сотиғи жажми 12 миллиард долларга етади. Муносабатлар ҳажмида йилига ўртача 20% ўсиш кузатилмоқда. Бундай суратда давом этса яқин йиллар ичида $ 20 млрд.га етади", - деди Шавкат Мирзиёев.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.