Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон фуқаролари Қатарга визасиз бориш имкониятига эга бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди.
Қатар ҳукуматининг электрон виза беришга мўлжалланган расмий порталида мамлакатга визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам пайдо бўлди.
Қатарга визасиз киришнинг шартлари:
қайтиш ёки бошқа давлатга чиқиб кетиш чиптасига эга бўлиш;
хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий этган эди.