Транспорт вазирлиги Москванинг автомобиль оқимларини бошқариш тажрибаси билан танишди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Москва транспорт ҳаракатини бошқариш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Москва транспорт ҳаракатини бошқариш маркази билан шаҳар кўчаларида транспорт тирбандликларини камайтиришни муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлиб турган транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Москва транспорт ҳаракатини бошқариш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Москва транспорт ҳаракатини бошқариш маркази
Ушбу марказ шаҳар транспорт ҳаракати оқимларини рақамли бошқаришнинг замонавий ечимларидан самарали фойдаланади.
Москва транспорт ҳаракатини бошқариш маркази
Шунингдек, делегация аъзолари автобус базасида ташкил этилган мобиль ситуацион марказ имкониятларини ҳам кўздан кечирди.
Москва транспорт ҳаракатини бошқариш маркази
Шу ерда йирик шаҳарларда транспорт оқимини самарали бошқаришни ташкил этиш, шаҳар кўчаларида транспорт тирбандликларини камайтириш масалалари юзасидан марказ мутахассислари билан фикр алмашилди.