Ўзбекистон почтаси халқаро почта рейтингида "ўсиб бораётган юлдуз" совринига сазовор бўлди

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистон "Почта тараққиётининг юксалувчи юлдузи" мукофоти билан тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон почтаси халқаро почта рейтингида энг катта ижобий ўзгаришларни кўрсатиб 41 поғонага кўтарилди ва "ўсиб бораётган юлдуз" совринига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари вазири Шерзод Шерматов хабар берди.
Шерзод Шерматовнинг ёзишича, алоқа соҳасида энг хавотирли йўналиш айнан почта эди.
Ҳозирда одамлар хат-хабарларни почта орқали эмас, интернет орқали юбориши, пенсияни тарқатиш банкларга ўтганига қарамай, охирги йилларда анчагина ўзгаришлар бўлди.
Ўзбекистон почтаси халқаро почта рейтингида "ўсиб бораётган юлдуз" совринига сазовор бўлди

“Натижада, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Бутунжаҳон почта иттифоқининг фавқулодда конгресси стратегик саммитида Ўзбекистон "Почта тараққиётининг юксалувчи юлдузи" мукофоти билан тақдирланди”, — деб ёзади вазир.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Бутунжаҳон почта иттифоқи томонидан баҳоланадиган давлатларда почта ривожланиши даражасини баҳолайдиган "Интеграциялашган почта ривожланиши индекси"да 172 давлат орасида катта ижобий ўзгаришларга эга давлатлар қаторида тан олинди.