Москвадан Тошкентга учаётган самолёт бортида йўловчи вафот этди

Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган самолёт Урганчга шошилинч қўнди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 самолёти Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 самолёти экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли захира аэродромга учишга қарор қилди.
Тошкент вақти билан 16:59 да самолёт Урганч аэропортига қўнди. 1978 йилда туғилган йўловчи (эркак) самолёт бортида вафот этган. Соат 18:48 да самолёт Урганчдан Тошкентга учган.