ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида қабул қилинган ва имзоланган ҳужжатлар рўйхати.
1.
Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёноти2.
Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб бериш тўғрисидаги Битим.3.
Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Битим.
4.
Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Россия Федерациясининг Самарқанд шаҳрида Бош консуллигини ташкил этиш тўғрисидаги Битим.5.
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури.6.
Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўртасида ваколатли иқтисодий операторнинг тегишли муассасаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим.7.
Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида "Агроэкспресс" тезюрар темир йўл ташишларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим.8.
Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.9.
“Курчатов институти” Миллий тадқиқот маркази” федерал давлат бюджет муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида илмий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим.10.
Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги келишувларни амалга ошириш бўйича 2023 – 2025 йилга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси.11.
“Россия темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми.Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги учинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида:
12.
Татаристон Республикаси (Россия Федерацияси) Ҳукумати ва Сурхондарё вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасидаги келишув.13.
Бошқирдистон Республикаси (Россия Федерацияси) ҳукумати ва Жиззах вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасидаги 2023–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси).14.
Бошқирдистон Республикаси (Россия Федерацияси) Ҳукумати ва Фарғона вилояти (Ўзбекистон Республикаси) ҳокимлиги ўртасида 2023–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси).15.
Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашлари ўртасида ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс ҳаракатлар дастури.16.
"Вайлберриз" МЧЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ўртасида Тошкент вилоятида мультимодал логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.17.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “ГМС Груп” бошқарув компанияси” МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми18.
"Вайлдберрис" МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида интернет-тижоратни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми19.
OZON (интернет савдо магазини) ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми20.
ГАУ "Технопарк", “ИТ Парк” ва ООО "Дирекция Технологического парка программных продуктов и информационных технологий" ўртасида ҳамкорлик меморандуми.21.
Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатаси иттифоқи ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми.22.
"АлександерГРАДЪ" МЧЖ (Россия Федерацияси) ва "Навоий" ЭИЗ дирекцияси АЖ (Ўзбекистон Республикаси) ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси23.
ООО НПП "РУ-ИНЖИНИРИНГ" ва "ЎЗМEТКОМБИНАТ" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми24.
ООО УК "КЭР-ХОЛДИНГ" ва "ЎЗМEТКОМБИНАТ" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандумиМирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлди. Ўзбекистон президентининг ташрифи 5 октябрь куни Қозон шаҳридан бошланди. У ерда Шавкат Мирзиёев Россия - Ўзбекистон учинчи минтақалараро форумида иштирок этди ва Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасини томоша қилди. Шунингдек Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди.