ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳар доимгидек самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолатини юксак баҳолади.
Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
“Учрашув чоғида Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш масалалари ҳам батафсил кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.