Мирзиёев Россия бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон президенти Михаил Мишустин билан музокара ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди.
Ҳукумат уйида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Михаил Мишустин билан музокара ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага келди. Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчилари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказишади. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳар томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.