Ҳайдовчилардан Қамчиқ довонида тезликни меъёрдан оширмаслик сўралди

Қамчиқ довонида автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ҳайдовчилардан Қамчиқ довонида тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланиш сўралди.
Қамчиқ довонида автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Ҳаво булутли. Ёмғир ёғмоқда. Йўлларда кўриш даражаси 4000 метрни, ҳаво ҳарорати +10 даражани ташкил этмоқда.

"Қамчиқавтойўл" ИЙФУК довон орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади", — дейилади хабарда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, бугун республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.