Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Шунингдек, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказилиши, қатор объектларга ташриф буюрилиши режалаштирилган.
Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.