“Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди — фото

Бешинчи маротаба ташкил этилаётган бу йилги фестиваль Қорақалпоғистон республикасининг Тахтакўпир туманида бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
“Орол балиқларидан 99 тур таомлар” халқаро гастрономик фестивали 2017 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. У Қорақалпоғистоннинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган.
Бешинчи маротаба ташкил этилаётган бу йилги фестиваль жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон республикасининг Тахтакўпир туманида бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди
Қорақалпоғистоннинг “Бес бармақ”, “Жугери гуртик”, “Ақсаулақ”, “Турама”, “Маек борек” ва балиқдан тайёрланган “Балиқ қарма”, “Илонбалиқдан котлетлар”, “Балық сорпа” каби таомлари ўзининг мазаси билан ҳар бир ташриф буюрувчини баҳраманд қилади.
Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди
“Мазкур тадбир миллий балиқ таомларини тарғибот қилиб қўймасдан, ҳудуддаги бошқа туристик йўналишларига ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиб келмоқда”, — дейилади хабарда.
Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик фестивали ўтказилди
Кенг қамровли фестиваль дастлаб Қорақалпоғистоннинг ўзига хос ўлган туристик маскани Мўйноқ туманидан бошланган ва кейинчалик пойтахт Нукус шаҳрида ҳам ўтказилган.
Мўйноқлик ошпаз нега асосан балиқдан таомлар пиширишини айтди— видео