Кенияда номаълум касаллик: ўнлаб қизларнинг қўл-оёқлари фалаж бўлиб қолди

Какамега округида камида 95 нафар мактаб ўқувчиси мутахассислар ҳозиргача аниқлай олмаган касаликка чалинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Номаълум касаллик Кенияда 90 нафардан зиёд қизларнинг қўл-оёқлари фалаж бўлиб қолишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Кениянинг NTV телеканали хабар қилди.
Мамлакатнинг шарқидаги Какамега округида қизлар учун мактабнинг камида 95 нафар ўқувчиси мутахассислар ҳозиргача аниқлай олмаган касаликка чалинган. Барча қизлар касалхонага ётқизилган.
Ҳукумат бу ҳудудга етакчи тиббиёт ходимларини юборган. Улар бу касалликнинг келишиб чиқишини имкон қадар тезроқ аниқлаши керак.