Голливуд актёри Кевин Спейси аҳволи ҳақида қўшимча маълумот берилди

Спейси Тошкентдаги фестивалдан сўнг уйига учиб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкентдаги кинофестивалда иштирок этган актёр Кевин Спейсида аслида бироз енгил ҳолсизлик кузатилган, юрак хуружига шубҳа қилингани ҳақида гап бўлмаган, деп ёзмоқда РИА Новости.
Британиянинг Sun газетаси аввалроқ Спейсининг Тошкентдаги касалхонага ётқизилиши ҳақида ёзган эди.
Ташкилий қўмита вакилининг айтишича, экскурсия пайтида актёрнинг қўли бир неча сония давомида увишган, шифокорлар хавф йўқлигини тасдиқлашган.
"Спейсининг ўзи узоқ вақт олдин уйга учиб кетган, унинг аҳволи яхши", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Кевин Спейси 29 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтган XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этди.