Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади — натижа

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақа давомида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медал жамғаришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақа давомида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медал жамғаришди.
Мусобақада шоҳсупага кўтарилган атлетлар:
Олтин медал: Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш), Сафина Садуллаева (баландликка сакраш);
Кумуш медал: Светлана Радзивил (баландликка сакраш), Екатерина Воронина (кўпкураш);
Бронза медал: Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш).
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 54 та медалга эга чиқди. Унга кўра, спортчилар 16 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишди.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5