ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бугун, 5 октябрь куни, Тошкент шаҳрининг икки туманида газ қисман ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали маълум қилди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Шайхонтоҳур туманининг "Ўзбекистон" МФЙ Пахтачи кўчасига соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
аҳоли хонадонлари сони — 50 та ерли хонадон.
Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор туманининг Зарқайнар маҳалласига соат 11:00 дан 17:30 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
аҳоли хонадонлари сони — 88 та ерли хонадон;
улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.