Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик курашчи кунни ғалаба билан бошлади

Ҳиндистонлик Нираж билан беллашган полвон 5:3 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финалга йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ханчжоу-2022 осиё ўйинларида ўзбекистонлик курашчи кунни ғалаба билан бошлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Маҳмуд Бахшуллоев курашчиларнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди.
Ҳиндистонлик Нираж билан беллашган полвон 5:3 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финалга йўл олди.
Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирди. Бугундан спорт курашлари бўйича беллашувлар старт олди. Дастлаб юнон-кураши усталари баҳсларга киришишди. Шунингдек, кун давомида футболчилар финал йўлланмаси учун майдонга тушишса, оғир атлетика, велоспорт, енгил атлетика, от спорти турларида ҳам медаллар жамланмаси ўйналади.