ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкентда Қатар амири томонидан коррупцияга қарши курашишда эришилган ютуқлар учун таъсис этилган глобал мукофотнинг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бу мукофотни навбатдаги тантанали топшириш маросими шу йилнинг охрида Тошкентда ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилаяпти.
“Маросимнинг Тошкентда ўтказилиши бу охирги йилларда президентимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишда олиб борилаётган ишлар, ва умуман ислоҳатларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан ифодаси десак ҳам бўлади”, — дейди Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида Ўзбекистон Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми ҳам бор.