ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Бугун Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг I халқаро форумининг асосий қисми бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим тизимида интеграция, ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусидаги мазкур тадбирда иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда бўлиб турибди.
Формуда, шунингдек, икки мамлакатдан 180 тага яқин олий таълим муассасалари ректорлари ва бошқа йирик таълим ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон-Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг I халқаро форуми
"Бугун форумнинг асосий қисми бошланган. Унда иштирокчилар икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишмоқда. Шунингдек, олий таълим трансформацияси масалалари муҳокама қилинмоқда", — дейилади хабарда.
Форум дастурига мувофиқ, 3 октябрь куни делегация аъзолари Ботирали Сиддиқов номидаги Қирғиз-Ўзбек халқаро университетига ташриф буюриб университет фаолияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, улар “Сулаймон тоғ музейи”да ташкил этилган экскурсияда қирғиз халқининг этник келиб чиқиши тарихи ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.