Трампни Вакиллар палатаси спикери лавозимига таклиф қилди

Конгрессмен Нильс Трамп номзодини АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери лавозимига таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Конгрессмен Трампни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери лавозимига таклиф қилди, дея хабар берди РИА Новости.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга Кевин Маккарти истеъфога чиққанидан сўнг бўшаб қолган Вакиллар палатаси спикери лавозимини таклиф қилишди, бу ташаббус конгрессмен Трой Нильс томонидан илгари сурилди.

“Мен Трампни Вакиллар палатаси спикери лавозимига номзод қилиб кўрсатаман”, - деб ёзди қонунчи Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Январь ойида спикерлик учун овоз беришнинг кўп раундларида Трампнинг номи аллақачон эшитилган эди. Хусусан, Маккартининг истеъфога чиқиши ташаббускори бўлган Мэтт Гетц унинг лавозимга тасдиқланишини ёқлаб чиқди.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ўз спикерини истеъфога чиқарди