1957 йил 4 октябрь соат 22:28 да инсониятнинг фазони ўзлаштириш даври бошланган. “Спутник-1” Бойқўнғир космодромидан учирилган.
Уни орбитага Сергей Королёвнинг Р-7 қитъалараро баллистик ракетаси олиб чиққан. Йўлдош тўртта антеннага эга шарсимон шаклда эди, массаси – 83,6 кг, диаметри – 0,58 м.
Йўлдош ер атрофини 1440 марта айланиб, қарийб 60 млн км учиб, 1958 йил 4 январгача айланиб юрди.