Дунё иқтисодий қуллик моделидан халос бўлмоқда — Путин

Адолатли ва кўп қиррали дунё яратиш муқаррар ва тарихий зарур — Путин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Жаҳон иқтисодий мустамлакачиликдан аста-секин узоқлашмоқда, деди Владимир Путин бугун Сочида бўлиб ўтаётган молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиада иштирокчилари билан учрашувда.

"Дунё аста-секин бутун бошли минтақаларни қарзга ботириш, иқтисодий колонияларга айлантириш ва уларни ривожланиш манбаларидан маҳрум қилишга қаратилган молиявий-иқтисодий диктатура моделидан қутулаяпти", - деди Россия президенти олимпиада иштирокчиларига.

Барча учун тенг имкониятлар яратувчи, адолатли ва кўп қиррали дунё яратиш муқаррар ва тарихий зарур. Аммо бундай дунё тартиби учун мустаҳкам иқтисодий асослар керак бўлади.
Давлат раҳбари бугунги кунда технологик молиявий воситалар жадал ривожланаётганини, бироқ халқаро ҳамкорлик учун ўзаро ишонч ўта муҳимлигини эслатиб ўтди.

"Молия соҳасида илғор ечимлар, илғор технологиялар жадал ривожланмоқда. Булар рақамли валюта, рақамли молиявий активлар, янги тўлов хизматлари ва молиявий ҳисоб-китоб моделлари. Шу жумладан, блокчейн технологиялари ҳам. Мен истардимки, яна бир бор айтмоқчиманки, бу соҳада, айниқса, халқаро иқтисодий ҳамкорлик ҳақида гап кетганда, ўзаро ишонч ва шериклар ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш жуда муҳим”, — деди Путин.

Россия президенти дунё халқаро молиявий хавфсизлик масалаларида консенсусга келишига ишонч билдирди.
Молиявий олимпиада Сочи вилоятидаги Сириус федерал ҳудудида бўлиб ўтмоқда.