ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Кевин Маккарти АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери лавозимидан четлаштирилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг лавозимидан четлатилиши учун 216 конгрессмен овоз берди, 210 нафари қарши чиқди.
Маккартини лавозимидан четлаштириш ташаббуси республикачи Мэтт Гетц томонидан кўтарилган. Унинг партиядоши демократлар билан муроса қилганидан норози бўлиб, федерал ҳукумат ишини тўхтатиб қўймаслик учун 45 кунлик бюджетни қабул қилишни таъминлаган.
У, шунингдек, Маккартини АҚШ президенти Жо Байден билан Украинани молиялаштириш бўйича “махфий келишув”га келишиб олганликда айблади. Демократик озчилик ва республикачилар фракциясининг ўнг қаноти вакиллари Маккартига қарши бирлашишди.
"АҚШ тарихида биринчи марта қуйи палата спикери лавозимидан четлатилди. Конгрессменлар 1910 йилда ҳам худди шундай уринишган, аммо бу муваффақиятсиз бўлган", — дейилади хабарда.
Шимолий Каролина штатидан вакил Патрик Макгенри АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг муваққат спикери бўлади, дея маълум қилди қонун чиқарувчи.
Овоз беришдан кейин Кевин Маккарти спикерликдан четлаштирилган қонунчиларга тушунтирилганидек, қоидаларга кўра, собиқ спикернинг ўзи томонидан кўрсатилган шахс вақтинча иш юритади: у бир нечта исмларни айтди, рўйхатдаги биринчиси лавозимни эгаллайди.
Палатада "Клеркга тақдим этилган рўйхатдаги биринчи исм - Шимолий Каролиналик Патрик Макгенри", - деб эълон қилинди. Макгенри доимий спикер сайланмагунча палатанинг муваққат спикери сифатида ишлайди.
NPR радиоси маълум қилишича, Маккартининг ўзи Вакиллар палатаси спикерликдан истеъфога чиқиш тўғрисидаги қароридан кейин бу лавозимга бошқа ариза топширмайди.
Маккартининг истеъфога чиқиши ташаббускори бўлган конгрессмен Мэтт Гетц ҳам унинг ўрнини эгаллашни истамаслигини айтди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Кевин Маккартининг истеъфога чиқиш қароридан сўнг бир ҳафталик танаффусга чиқди. "Washington Post" хабарига кўра, янги спикер учун сайловлар келаси чоршанба куни бўлиб ўтиши мумкин.
"Бу ҳафта Вакиллар палатаси ўз ишини якунлади. Сешанба куни қонунчилар қайтади, республикачилар форуми (янги номзодлар бўйича - таҳр.), чоршанба куни янги спикер сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.