Ханчжоу-2022: Сафина Садуллаева Осиё ўйинлари чемпиони, Радзивилда “кумуш”

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё ўйинларида олтин ва кумуш медални қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Хитойдаги Осиё ўйинларида олтин ва кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сафина Садуллаева ҳамда Светлана Радзивил баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб боришди.
Сафина Садуллаева
Мусобақа якунида Саъдуллаева олтин, Радзивил эса кумуш медални қўлга киритди. Кучли учликни қозоғистонлик Надежда Дубовицкая якунлаб берди.
Светлана Радзивил
Таъкидланишича, ғолиб ва совриндорлар бир хил 1.86 метр натижа қайд этишган. Шоҳсупдаги ўринлар уринишлар сонига қараб тақсимланган.