Ханчжоу-2022: Ольга Забелинская Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Спортчи 18.3 км масофага кечган пойгада 24:36.99 дақиқа натижа кўрсатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик Ольга Забелинская Осиё ўйинлари чемпионига айланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Велошоссенинг шахсий пойга дастурида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская
18.3 км масофага кечган пойгада спортчи 24:36.99 дақиқа натижа кўрсатди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган ва у 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этади.