Тошкент халқаро фестивали қандай якунланди — энг ёрқин суратлар

Самарқандда Марказий Осиё кино танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Кеча Самарқандда “Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
1 / 10

Очилиш маросимида жаҳон кино юлдузи Кевин Спейси сўзга чиқди.

2 / 10

Кино юлдузлари орасида Сами Насерини ҳам кинофестиваль меҳмони бўлди.

3 / 10

“Энг яхши дебют” номинациясида қозоғистонлик режиссёр Максим Акбаровнинг фильми етакчи бўлди.

4 / 10

Марказий Осиё кино танлови ғолибларини тақдирлаш маросими.

5 / 10

Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти Одилхон Ержановнинг “Адемока сабоғи” (Қозоғистон) ва тожикистонлик режиссёр Муҳиддин Музаффарнинг “Фортуна” фильмларига топширилди.

6 / 10

Марказий Осиё кино танлови ғолибларини тақдирлаш маросими.

7 / 10

“Энг яхши фильм” номинациясида ўзбекистонлик режиссёр Шокир Холиқовнинг “Якшанба” фильми ғолиб бўлди.

8 / 10

“Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими.

9 / 10

“Энг яхши эркак роли” номинациясида статуетка Дастан Айбекга (“Шувоқ ҳиди” Қирғизистон) ва энг яхши актриса Талаайкан Абазова (“Эсимда” Қирғизистон) берилди.

10 / 10

“Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими.

Танловга жами 11 та фильм даъвогарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, ““Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 52 давлатдан 300 дан ортиқ киноижодкорлар иштирок этди. Кинофестивал доирасида томошабинлар 60 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмларни томоша қилиш имконига эга бўлди.Кино юлдузлари ВГИКнинг Тошкент шаҳридаги филиали мухлислари ва талабалари билан ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ўтказди.