Тоғли Қорабоғда вазифаларни бажараётган Россия тинчликпарвар кучлари орден ва медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғдаги вазиятни туну кун мониторинг қилишда давом этмоқда ва Боку ва Степанакерт билан узлуксиз алоқада. Бу қон тўкилишига йўл қўймаслик, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғ ҳудудидан Лочин йўлаги орқали мустақил чиқиб кетаётган тинч аҳоли автомобиллари хавфсизлигини ҳам таъминламоқда.
Тинчликпарвар контингентининг кузатув постларига зарурий ичимлик суви, дори-дармон ва ёнилғи захираси олиб келинган.