“Қандай шармандалик”: Лавров Канада бош вазири ҳақида

Аввалроқ Канада парламентида нацист олқишгани учун Жастин Трюдо узр сўраган эди ва ҳамма айбни парламент спикерига ағдарган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Канада парламентида собиқ ССчи олқишланганини оқлашга уринаётган мамлакат бош вазири Жастин Трюдога қараш ачинарли, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Канада парламенти спикери айнан нацист олқишланаётганини билган.
"Ҳар қандай соғлом фикрловчи киши, вазият Трюдо тасвирлашга уринаётгани каби бўлмаганини тушунади деб ўйлайман. Албатта, ҳамма ҳамма нарсадан хабардор бўлган , парламент спикери ҳам, махсус хизматлар ҳам – ахир у таниқли одам. Нацист ўз қарашларини яширмаган, кўпчилик уни биларди. Трюдо эса бир нималар деяпти, унга қараш ачинарли, яна бош вазир эмиш. У Зеленский билан бирга қарсак чалди ва нацистни олқишлаб, муштини тепага кўтарди. Албатта, ҳамма биларди”, - деди Лавров.
“Бироқ энг ачинарлиси, Трюдо узр сўрашга журъат қилиб, кечирим сўради ҳам, фақат у кимдан узр сўради – улар билан бирга бу арбобни нацистча олқишлаган украиналиклар ва Зеленский олдида. Қандай шармандалик!”, - дея қўшимча қилди Лавров.
Канада бош вазири нацизм қурбонларидан кечирим сўради, лекин... Видео