ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Бухоро шаҳрига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Собир Қурбонов Бухоро шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.
Собир Қурбонов Бухоро шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.
© Прокуратура Бухарской области
Қурбонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Пешку туман прокурори лавозимида ишлаган.
Бундан аввалги Бухоро шаҳар прокурори Иброҳим Расулов Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.