ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. “Turkish Airlines” авиакомпаниясининг Тошкент — Истанбул йўналишидаги THY-371 рейси бекор қилинди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жадвалга кўра бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да парвоз қилиши керак эди. Аммо самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилган. Йўловчилар кутиш залига жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.
“Эрталаб авиакомпания томонидан ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилинди”, - дейилган хабарда.
Йўловчиларга иссиқ овқат ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган.