Самарқандда Марказий Осиё ёшлари эко-мактаби бўлиб ўтмоқда — фото

Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон экофаолларининг 60 нафардан зиёд етакчиси қатнашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 1–5 октябрь кунлари Самарқандда Марказий Осиё ёшлар экологик мактаби бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ёшлар эко-ҳамжамияти маълум қилди.
Таъкидланишича, унда интерфаол маҳорат сабоқлари, тренинглар, халқаро экспертлар иштирокида экологик масъулият ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтади.
Шунингдек, Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегияси биргаликда ишлаб чиқилади.
Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон экофаолларининг 60 нафардан зиёд етакчиси қатнашмоқда.