Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғдаги хавфсизликни қандай таъминлашмоқда – видео

Арманистонга кўчиб кетаётганларга инсонпарварлик ёрдам кўрсатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россия тинчликпарвар кучлари туну кун Тоғли Қорабоғ ҳудудидан Лочин йўлаги орқали мустақил чиқиб кетаётган тинч аҳоли автомобиллари хавфсизлигини таъминламоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, тинчликпарвар контингентининг кузатув постларига зарурий ичимлик суви, дори-дармон ва ёнилғи захираси олиб келинган. Муҳтожларга инсонпарварлик ёрдам кўрсатилмоқда.
1 октябрь куни Арманистон бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян Тоғли Қорабоғдан Арманистонга кўчиб ўтаётганлар оқими камайгани ва бу жараён якунланаётганини маълум қилган эди.
Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғ аҳолисига 12 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди