Ўзбекистон-Қатар Ишбилармонлар кенгаши тузилади

Ишбилармонлар кенгашининг тузилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар Савдо-саноат палаталари (ССП) ўртасида англашув меморандуми ва ўзбек-қатар Ишбилармонлар кенгашини тузиш битими имзоланди.
Битим Қатар ССП биринчи вице-президенти Муҳаммад ал-Кувари ва Ўзбекистон ССП раиси Даврон Ваҳабов ўртасидаги учрашув якунлари бўйича имзоланди.
Таъкидланишича, англашув меморандуми икки давлатнинг ишбилармон доиралари ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишга хизмат қилади.
Ишбилармонлар кенгашининг тузилиши эса икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Қатарга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради.
Учрашув давомида Ваҳабов Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада қўллаб-қувватлаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилишини таъкидлади. Ўз навбатида Қатар СПП бу фикрни қўллаб-қувватлади.
Мирзиёев Жиззахда чорвачилик кластери қуришда қатнашаётган компания раиси билан учрашди