Ўзбекистон–Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади — муҳокама этиладиган масалалар

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Жорий йил 2-11 октябрь кунлари Ўзбекистонда Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унинг доирасида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги етакчи даволаш муассасаларида юқори технологик операциялар, қўшма амалиётлар, маҳорат дарслари, катталар ва болаларда кам инвазив хирургия, офтальмология, онкология ва гинекология каби қатор йўналишлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.