Маск доимо пул сўрайдиган Зеленский устидан кулди

Маск ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қизнинг ёнида “қизариб бўзариб” ўтирган Зеленский акс этган мемни жойлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Ғарб мамлакатларига ҳамиша ҳарбий ёрдам сўраш илтимосларига мем билан муносабат билдирди.
Маск ўзининг X (илгари Twitter) ижтимоий тармоғида қизнинг ёнида “қизариб бўзариб” ўтирган ўсмир акс этган мемни жойлади. Мем қаҳрамони юзининг ўрнига Зеленский юзи тасвирланган. Бу мем одатда киши бирор нарсани қилишни ёки айтишни жуда хоҳлаётган, бироқ ўзини тийиб туришга мажбур бўлган вазиятни таърифлаш учун ишлатилади.

Сурат қуйидаги сўзлар билан жойлаштирилган: “Беш дақиқа ўтди, сен эса ҳалиям 1 миллиард доллар ҳақида ёрдам сўрамаган вақтда”.

Аввалроқ Маск АҚШ сиёсатчилари ўз мамлакатидан кўра Украина чегараси ҳақида 100 марта кўпроқ қайғуришини айтган эди.
Якшанба куни АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат ишини молиялаштиришни 45 кунга давом эттиришга имкон берувчи Конгресс маъқуллаган қонунни имзолади. Ҳужжат Украинага маблағ ажратишни кўзда тутмайди.