Тимур Дашдамиров Тошкентдаги чиқинди йиғиш пунктида ишлайди. У ўз иш жойини тоза тутишга ва имкон қадар ўсимликлар кўкартириб, чиройли қилишга ҳаракат қилади. Шунингдек, у қаровсиз мушукларга ҳам овқат бериб туради.
"Биринчидан, ўзимга яхши, иккинчидан, одамлар тоза жойни камроқ ифлослантиради", — дейди Тимур.
У ўзининг олдинги оддий бўлмаган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб берди: заводда ишлагани ва ишини йўқотганидан сўнг ароқ ичишни бошлагани ҳақида.
“Мен шунчаки ҳаваскор ичувчи эмас, ҳақиқий ароқхўр эдим. Аммо мен ўзимни қўлга олдим ва бу одатни ташладим”, — дейди Тимур.
Ҳозир унинг ҳаёти ўзгарган. У ўз ишини яхши бажаришга ҳаракат қилади ва шунга яраша ҳурматга ҳам эга.
“Чиқиндихонада ишлаганим учун менга нисбатан салбий муносабатда бўлган одам йўқ. Фарзандларим бу ерда ишлашимизга қарши эмас”, - дейди Тимур.
Иши осон бўлмаса-да, Тимур бу ишдан кетишни истамайди. У ўз иш жойини янада ободон ва қулай қилиш орзусида.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.