Россиялик актриса Елизавета Боярская Тошкентда маҳорат дарси ўтказди — фото, видео

Россиялик актриса Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиалининг ёзги майдончасида талабалар ва ёш киноижодкорлар билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россиялик актриса Елизавета Боярская Тошкентда маҳорат дарси ўтказди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Россиялик актриса Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиалининг ёзги майдончасида талабалар ва ёш киноижодкорлар билан учрашди.
Боярская овоз ва нутқ билан ишлаш сирлари ҳақида ўртоқлашди, ВГИК Тошкент филиали талабаларига талабалар билетларини тақдим этди, шунингдек, Тошкент шаҳридан олган таассуротлари ҳақида гапирди.
“Бу ерга ташриф буюрганимиз бахт. Аждодларим, оилам, жумладан, Тошкент билан алоқани йўқотмаслик учун ҳаётимдаги ўта муҳим воқеа. Бу ерда онам томондан оиламизнинг аждодлари бахтли ҳаёт кечирган”, - деб таъкидлади у.